Банк назорати биринчи бошқармаси Катта иқтисодчи
Янгиланган сана: 12 Ноя 2026, 18:52
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Бошқарма фаолиятини ташкил этилишида, бошқармага юклатилган вазифа ва топшириқларнинг бажарилишини таъминлашда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Банк назорати қўмитасининг ушбу бошқарма фаолиятига тегишли бўлган қарорларининг бажарилишида бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарига кўмаклашади
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, корхоналар, банклар, аҳолидан ва бевосита Марказий банкка келган хат, ариза, шикоят ва мурожаатлар бўйича департамент бошқармасига келиб тушган хат ва ҳужжатларни, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва зарур ҳолларда жойига чиққан ҳолда ташкил этиладиган ўрганишларда иштирок этади
- Банкларнинг банк қонунчилигига оид меъёрий ҳужжатлари талабларига ва Марказий банкнинг пруденсиал нормативларига риоя этилишини таҳлил қилиш
- Ўзига бириктирилган банкларнинг молиявий ҳолатини таҳлили натижаларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар юзасидан таклифлар киритиш
- Марказий банк меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаб, уларни амалиётга татбиқ этишда иштирок этиш
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Банк иши, молия, иқтисод, бухгалтерия ва аудит йўналишида олий маълумот
- Банк-молия соҳасида иш тажрибаси камида 3 йил
- Рус ва инглиз тиллари B2 даражасида
- FRM, CFA, ACCA, PRM ва бошқа халқаро молиявий сертификатлар устунлик беради
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










