Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банк назорати биринчи бошқармаси Етакчи инспектор

Янгиланган сана: 12 Ноя 2026, 19:11
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.

Мажбуриятлар

  • Бошқармада амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Марказий банк бошқаруви қарорлари, буйруқлари ҳамда фармойишлари бажарилишини таъминлаш
  • Бошқарма фаолиятига оид ҳисобот ва маълумотларни тайёрлашда директор ўринбосари-бошқарма бошлиғига кўмаклашиш, заруратга кўра бошқарма фаолиятини такомиллаштириш юзасидан директор ўринбосари-бошқарма бошлиғига таклифлар киритиш
  • Банкларда ўтказиладиган комплекс, алоҳида масалалар юзасидан (тематик) ҳамда назорат тартибидаги инспекция (текшириш)ларда гуруҳ аъзоси сифатида иштирок этиш
  • Инспекция (текшириш)лар ўтказиш жараёнида ишчи гуруҳ раҳбари томонидан берилган топшириқ ва вазифаларни ўз вақтида, тўғри ва холисона bajarilishini таъминлаш
  • Зарур ҳолларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари сўровлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида банкларда ўтказиладиган текширишларда иштирок этиш

Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Банк иши, молия, иқтисод, бухгалтерия ва аудит йўналишида олий маълумот
  • Банк-молия соҳасида иш тажрибаси камида 2 йил. Шундан камида 1 йил тижорат банкининг ички аудит йўналишида ишлаганлиги устунлик беради.
  • Рус ва инглиз тиллари B2 даражасида
  • FRM, CFA, ACCA, PRM ва бошқа халқаро молиявий сертификатлар устунлик беради


Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12017.70
+15.6
EUR = 13179.81
+13.51
RUB = 146.39
+0.37
GBP = 15780.44
+58.89
JPY = 75.40
+0.06
CHF = 14404.53
+23.87
CNY = 1806.01
+3.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X