HR хизматлари бошқармаси IT HR катта мутахассиси
Янгиланган сана: 10 Ноя 2026, 10:37
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Тўлиқ сиклдаги IT-рекрутинг: Маҳаллий ва халқаро платформалар (hh.uz, LinkedIn, GitHub ва б.) орқали техник ҳамда бошқарув лавозимларига номзодларни излаш, уларнинг касбий (Hard) ва шахсий (Soft) кўникмаларини баҳолаш учун дастлабки интервьюларни ташкил этиш.
- Бозор таҳлили ва ҳисоботлар: Ўзбекистон ва минтақадаги IT меҳнат бозорини мунтазам ўрганиш, иш ҳақи миқдорини (Salary Benchmark) таҳлил қилиш ҳамда рекрутинг метрикалари (Time-to-hire, Cost-per-hire) бўйича раҳбариятга ҳисоботлар бериш.
- IT HR-бренд ва маълумотлар базаси: Университет ва IT-мактаблар билан ҳамкорлик қилиш орқали банкнинг жозибадорлигини (IT HR Brand) ошириш, ATS (Huntflow, Bitrix24) тизимларида номзодлар базасини доимий янгилаб бориш.
- Қонунчилик ва таҳлилий таклифлар: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва банк фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва шу асосда департамент раҳбариятига асосланган таклифлар тайёрлаш.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Амалий математика ва информатика, Ахборот технологиялари (IT) соҳага оид менежмент соҳаси бўйича олий маълумотга (бакалавр) эга бўлиш.
- Банк-молия, IT-компанияларда/банк-финтех секторида ёки йирик ташкилотларда Ахборот технологиялари, ёки IT HR йўналишида камида 3 йиллик иш тажриба.
- Рус ва инглиз тиллари B2 даражасида.
- IT-рекрутинг, замонавий HR менежмент, Agile/Scrum методологияси ёки хедхантинг (Headhunting) усулларини амалда қўллай олиш.
- Ўзбекистон ва МДҲ бозоридаги IT платформалар (HeadHunter / hh.uz, LinkedIn Recruiter, Habr Career, Telegram IT-ҳамжамиятлари ва чатлари, GitHub) орқали фаол searching (номзод излаш) қилишни билиш.
- Microsoft Office (Excel — формулалар ва ҳисоботлар, Power Point — сифатли тақдимотлар) ва Google Workspace воситаларида эркин ишлаш. Huntflow, Uzinfocom платформалари, Bitrix24 ёки шунга ўхшаш номзодларни бошқариш тизимларида ишлай олиш кўникмаси.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










