Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Ходимларни ривожлантириш ва карьерани бошқариш маркази Катта мутахассис

Янгиланган сана: 10 Ноя 2026, 10:37
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.

Мажбуриятлар

  • Марказий банк ходимлари учун электрон ўқув курслари, интерактив таълим материаллари, видеодарслар ва билимларни баҳолаш тестларини ишлаб чиқиш ҳамда янгилаб бориш
  • Таркибий бўлинмалар билан ҳамкорликда ўқув эҳтиёжларини аниқлаш, соҳа мутахассисларидан ўқув материалларини йиғиш ва уларни электрон таълим форматига мослаштириш
  • Электрон ўқув курсларининг тузилмаси, сценарийси, ўқув мақсадлари, интерактив топшириқлари ва билимларни баҳолаш воситаларини педагогик дизайн тамойиллари асосида ишлаб чиқиш
  • iSpring Suite ва бошқа электрон таълим контентини яратиш воситалари орқали ўқув курсларини тайёрлаш, уларни iSpring Learn (LMS) платформасига жойлаштириш, синовдан ўтказиш ва техник жиҳатдан тўғри ишлашини таъминлаш
  • Электрон ўқув курсларининг сифати ва самарадорлигини баҳолаш, ходимларнинг ўқув натижалари ҳамда фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш, шунингдек, масофавий таълим жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Педагогика, таълим технологиялари, ахборот технологиялари, психология, иқтисодиёт, банк иши ёки инсон ресурсларини бошқариш йўналишларидан бири бўйича олий маълумот
  • Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш, электрон ўқув курсларини ишлаб чиқиш ёки масофавий таълимни ташкил этиш йўналишида камида 2 йиллик амалий иш тажрибаси
  • Рус тили B2, инглиз тили B1 даражасида
  • Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш, масофавий таълим, педагогик дизайн (Instructional Design) ва катталар таълими (Adult Learning) тамойилларини билиши
  • iSpring Suite, iSpring Learn (LMS), PowerPoint ҳамда электрон ўқув курсларини яратиш воситаларида ишлаш кўникмаларига эга бўлиши
  • Электрон ўқув курсларининг сценарийлари, интерактив топшириқлар, тестлар ва билимларни баҳолаш материалларини мустақил ишлаб чиқа олиши
  • Видео ва мултимедиа материалларини тайёрлаш, ўқув контентини визуал жиҳатдан лойиҳалаш ва таҳрирлаш кўникмаларига эга бўлиши
  • SCORM стандартлари, электрон ўқув курсларини LMS платформасига интеграция қилиш ва уларнинг ишлашини синовдан ўтказиш бўйича билимларга эга бўлиши
  • Электрон ўқув курсларини ишлаб чиқиш бўйича амалий тажрибага ва тайёрланган ўқув курслари намуналари (portfolio)га эга бўлиши
  • Instructional Design, E-learning Development ёки таълим технологиялари бўйича профессионал сертификатларга эга бўлиши устунлик ҳисобланади

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12017.70
+15.6
EUR = 13179.81
+13.51
RUB = 146.39
+0.37
GBP = 15780.44
+58.89
JPY = 75.40
+0.06
CHF = 14404.53
+23.87
CNY = 1806.01
+3.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X