Компенсациялар ва самарадорликни бошқариш бошқармаси (KPI) Катта мутахассис (муддатли меҳнат шартномаси асосида)
Янгиланган сана: 10 Ноя 2026, 10:38
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Job Grading System методологиясини ишлаб чиқиш: грейд тизимининг мақсадлари, тамойиллари ва архитектурасини белгилайди, лавозимлар классификатсияси ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, жумладан компенсатсиялар ва имтиёзлар — Total Reward ўртасидаги ўзаро боғлиқликни шакллантиради.
- Performance Management йиллик сиклини мувофиқлаштириш: электрон тизимда натижадорликни бошқаришнинг тўлиқ сиклини мувофиқлаштиради, жумладан мақсадларни белгилаш, ижро ҳолатини мониторинг қилиш, оралиқ муҳокамалар, якуний баҳолаш ҳамда натижаларни калибрлаш жараёнларини ташкил етади.
- Мониторинг, таҳлил ва ҳисоботларни юритиш: иш ҳақи сеткаси бўйича маълумотларни, жумладан Марказий банк ходимлари сони бўйича режа-факт таҳлили, уларнинг грейдлари ва лавозим маошларини таҳлил қилади, бошқарув ҳисоботлари ҳамда тавсиялар тайёрлайди, бўлинмалар ва ходимлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тенденциялар ҳамда такомиллаштириш йўналишларини аниқлайди.
- Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, бошқа тўловлар, имтиёзлар ва рағбатлантириш харажатлари бўйича бюджетни ўз вақтида ҳамда сифатли шакллантириш: меҳнат бозори, иш ҳақи даражалари бўйича таҳлил натижалари ҳамда иш ҳақини қайта кўриб чиқиш бўйича тасдиқланган фоиз асосида бюджетни ишлаб чиқади. Бюджетни шакллантиришда ходимлар сони бўйича R2R (Ready to Run) режаси ва штат жадвалига асосланади.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Иқтисодиёт, молия, банк иши, менежмент, инсон ресурсларини бошқариш, меҳнат иқтисодиёти, статистика, математика ёки лавозим функцияларига мос бошқа йўналишлар бўйича бакалавр даражасига эга бўлиш
- Инсон ресурсларини бошқариш, компенсациялар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар самарадорлиги, KPI, HR-аналитика ёки ташкилий ривожланиш соҳаларида камида 2 йиллик иш тажрибаси.
- Рус ва инглиз тили B2 даражасида билиши талаб этилади
- HR, компенсациялар, меҳнатга ҳақ тўлаш, HR-аналитика ёки самарадорликни бошқариш бўйича қўшимча профессионал таълим ва сертификатлар устунлик беради
- Соҳавий йўналишга мувофиқ. HR, компенсациялар, меҳнатга ҳақ тўлаш, HR-аналитика ёки самарадорликни бошқариш йўналишларидаги халқаро сертификатларга эга бўлиши устунлик беради
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










