Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Тижорат банкларида давлат мақсадли дастурлари ижросини мониторинг қилиш бошқармаси – Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими Етакчи иқтисодчи (Муддатли меҳнат шартномаси асосида)

Янгиланган сана: 10 Ноя 2026, 10:39
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.

Мажбуриятлар

  • “Маҳалла банкири” фаолиятини мувофиқлаштириш: Аҳолига бизнесни бошлаш, кредит олиш ва янги иш ўринлари яратишда кўмаклашиш тизимини бошқариш.
  • Имтиёзли кредитлар самарадорлигини таҳлил қилиш: Оилавий тадбиркорлик, аёллар ва ёшлар бизнеси ҳамда кам таъминланган оилаларга ажратилган маблағларнинг бандликка таъсирини ўрганиш.
  • Давлат дастурлари ижросини ташкил этиш: Президент ва Ҳукумат қарорлари асосида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган банк лойиҳаларини назорат қилиш.
  • Хизматлар шаффофлиги ва мурожаатлар билан ишлаш: Банк хизматларини электрон платформалар орқали тизимлаштириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.

Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Олий иқтисодий маълумот
  • Банк тизимида камида 2 йил иш тажрибаси
  • Рус тили B1 даражасида

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12017.70
+15.6
EUR = 13179.81
+13.51
RUB = 146.39
+0.37
GBP = 15780.44
+58.89
JPY = 75.40
+0.06
CHF = 14404.53
+23.87
CNY = 1806.01
+3.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X