Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари
Янгиланган сана: 12 Ноя 2026, 18:22
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Банк филиалларининг молиявий ҳолати ва тўловга лаёқатлилиги, активлар (кредитлар) сифатини таснифлаш, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантирилиши ва етарлилик даражаси, активларнинг хатарлилик ва ликвидлилик даражасини доимий таҳлил қилиш, ҳисобдан чиқарилган муаммоли активлар тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва раҳбариятига тақдим этиш;
- Банк филиаллари кредит портфелидаги рисклар, таҳлил натижалари бўйича юзага келган муаммоли кредитлар, потенциал муаммоли кредитлар, ҳисобдан чиқариладиган кредитлар тўғрисидаги (соғломлаштириладиган ва ундирилиши истиқболсиз кредитлар), муддати узайтирилган кредитлар, улар бўйича ҳисобланган фоизларни ундирилиши, кредитлар бўйича гаров ҳисобидан ундирилган мол-мулкларни сотирилишини ҳамда бошқа активлар бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим қилиш;
- Халқаро валюта операциялари ҳисобини юритиш ITRS, FERUZ ахборот тизимлари ҳамда Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахбороти (E-kontakt) тизими дастурларидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда тижорат банкларининг валюта операциялари бўйича таҳлилий жадвалларни тайёрлаш ва улар бўйича тегишли таклифларни раҳбариятга киритиш;
- Валюта айирбошлаш шахобчалари ва халқаро пул ўтказмалари шахобчалари фаолиятини ташкил этиш ҳамда улар tomonidan амалга ошириладиган операцияларни меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиб бориш ҳамда тегишли чоралар кўриш бўйича раҳбариятга маълумотлар киритиш;
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг сўровларига асосан кредит ташкилотлари ва (ёки) уларнинг филиалларида амалга оширилган операциялар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда текширишлар ўтказиш, текширишлар давомида аниқланган ҳолатлар бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ҳамда раҳбариятга тақдим қилиш;
- Заруриятга кўра, инспекция (текширув) жараёнида кредит ташкилотлари ва (ёки) уларнинг бўлинмалари молиявий ҳолати ва фаолиятига хос таваккалчиликларга баҳо бериш ҳамда уларнинг фаолиятини соғломлаштириш юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш ва тегишли ишларни мувофиқлаштириш;
- Инспекция текширишлар давомида тижорат банкларининг даромад ва харажатларини тўғри шакллантиришини таҳлил қилган ҳолда банк активларини классификация қилиб, даромад келтирмайдиган активлар қисмини аниқлаш ва захира шакллантириш бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва таклифлар бериш;
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Олий иқтисодий маълумот (Банк иши, молия, иқтисод)
- Банк тизимида раҳбарлик лавозимларида камида 3 йил иш тажрибаси
- Рус тили B2, Инглиз тили B1 даражасида
- "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги, "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасига оид қарор ва фармонлари ҳамда банк тизимига доир меъёрий ҳужжатларни билиши лозим.
- Тижорат банк балансини, тижорат банкларининг молиявий-иқтисодий асосий жиҳатларини, тижорат банкларининг асосий операциялари, банк аудити асослари ва маркетинг ҳамда бошқариш асосларини билиши лозим.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










