Тўлов тизимлари инфратузилмалари ва ахборот технологиялари бўлими бош мутахассиси
Янгиланган сана: 10 Мар 2026, 12:25
Мажбуриятлар:
- Вилоят тижорат банкларига бўлим ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Бош бошқарманинг топшириқларини бажариш бўйича топшириқлар беради ҳамда ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;
- Ахборот тизимлари ишида содир бўлган узилишларни бартараф қилиш чораларини кўради
- Бош бошқармада электрон ҳужжатлар айланиши тизимидан фойдаланишни ташкил қилишда иштирок этади
- Тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар, ўрнатилган терминлар ва банкоматлар бўйича ҳисоботларни йиғади, умумлаштиради ва таҳлил қилади, прогноз режаларни бажарилишини назорат қилади
Талаблар:
- Маълумоти: Олий (Ахборот технологиялари йўналишида олий маълумот)
- Иш тажрибаси: Ушбу йўналишда камида 2 йиллик иш тажрибаси талаб этилади
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Чет тилларни билиш даражаси: рус тили B1, инглиз тили B1 даражасида
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли