Стресс-тест ва моделлаштириш бўлими бошлиғи
Янгиланган сана: 10 Ноя 2026, 10:34
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Молия тизимининг турли шоклар ҳамда тизимли хатарларга бардошлилигини баҳолаш бўйича тўловга қобилиятлилик, ликвидлик ва иқлим стресс-тестларини ташкил этиш ҳамда уларнинг методологиясини такомиллаштириш.
- Макроиқтисодий сценарийлар, ёрдамчи эконометрик моделлар (satellite models) ҳамда макропруденциал буферларни ҳисоблаш бўйича миқдорий моделларни ишлаб чиқиш ва қўллаш жараёнларига раҳбарлик қилиш.
- Стресс-тест натижалари, молия тизимидаги ўзаро боғлиқлик ва тизимли хатарлар бўйича таҳлилларни амалга ошириш, хулосалар ҳамда таклифлар тайёрлаш.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Молия, иқтисодиёт ёки тегишли йўналиш бўйича олий маълумотга эга бўлиши.
- Банк тизимида камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
- Инглиз тили B2 даражасида
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










