Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Тўлов тизимлари субъектларини инспекция қилиш бошқармаси Катта инспектор

Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:19
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.

Мажбуриятлар

  • Тўлов тизими субъектларининг (тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари ва банклар) таваккалчиликларини баҳолаш натижалари асосида инспекциядан ўтказишда ҳамда айрим масалалар бўйича тематик инспекциялар ўтказишда ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари сўровлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан ўтказиладиган текширишларда иштирок этиш.
  • Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси ва бошқаруви қарорлари билан Департаментга банк тизимида тўлов жараёнларини мониторинг қилиш, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини масофавий назорат қилиш ҳамда тўлов тизимлари субъектларини инспекциядан ўтказишга оид юклатилган топшириқларнинг ижросини ўз ваколати доирасида таъминлаш.
  • Тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторларини масофавий назорат ҳамда инспекция қилиш (текшириш) орқали, улар фаолиятига хос таваккалчиликларга баҳо бериш.
  • Таваккалчиликларни баҳолаш ҳамда уларда тўлов тизимлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши билан боғлиқ аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишда иштирок этиш.
  • Тўлов тизими субъектлари томонидан тўловларни амарга ошириш ва тўлов тизимида ишлаш тартиби бузилган ҳолларда уларга нисбатан тегишли чора ва санкциялар қўллаш масаласи бўйича Банк назорати қўмитасига таклиф тайёрларш.
  • Халқаро миқёсдаги илғор ва етакчи тўлов тизимлари фаолиятини назорат қилиш соҳасини ўрганиш ва уларни республика тўлов тизимига татбиқ этиш мақсадида таклифлар ишлаб чиқиш.

Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Олий маълумот (Иқтисодиёт, Банк иши, Молия, Рақамли иқтисодиёт, Ахборот технологиялари, Ахборот хавфсизлиги)
  • Банк-молия ёки иқтисод ёки тўлов тизимларида камида 2 йиллик иш тажрибаси
  • Рус тили B2 ва инглиз тили B1 даражасида

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 11942.21
-47.25
EUR = 13743.10
-72.35
RUB = 147.42
-2.06
GBP = 16051.52
-74.3
JPY = 75.63
-0.69
CHF = 14739.83
-82.1
CNY = 1768.27
-7.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X