Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Операцион рискни назорат қилиш бошқармаси Етакчи мутахассис

Янгиланган сана: 10 Ноя 2026, 10:23
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.

Мажбуриятлар

  • Операцион рисклар бўйича рискка асосланган горизонтал таҳлиллар, тематик ўрганишлар ҳамда бошқа таҳлилий тадбирларда иштирок этиш;
  • Операцион рискларни мониторинг қилиш, асосий риск индикаторларини таҳлил қилиш ҳамда улар бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
  • Операцион рисклар бўйича таҳлил ўтказиш учун зарур маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш ва қайта ишлаш;
  • Операцион рискларни назорат қилиш соҳасига оид маълумотномалар, шарҳлар, ҳисоботлар ва бошқа таҳлилий материалларни тайёрлашда иштирок этиш;
  • Ваколат доирасида банкларда жойига чиққан ҳолда тематик текширувларда иштирок этиш.

Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Олий маълумот (банк иши, молия, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, аудит ёки рискларни бошқариш йўналишлари бўйича);
  • Банк назорати, рискларни бошқариш, банк таҳлили, ички аудит ёки банк-молия соҳасидаги бошқа тегишли йўналишларда камида 2 йиллик иш тажрибаси;
  • Рус ва инглиз тиллари B1 даражасида
  • FRM (Financial Risk Manager), PRM (Professional Risk Manager), CFA (Chartered Financial Analyst), CIA (Certified Internal Auditor), ACCA ва бошқа халқаро даражадаги сертификатларга эга бўлиши номзодга устунлик беради;
  • Банк назорати, рискларни бошқариш, банк таҳлили, ички аудит ёки банк-молия соҳасидаги бошқа тегишли йўналишларда камида 2 йиллик иш тажрибаси; маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича амалий тажрибага эга бўлиши;
  • Рискка асосланган банк назорати тамойиллари, операцион рискларни бошқариш бўйича халқаро стандартлар, операцион барқарорлик ва бизнес жараёнлари узлуксизлиги тамойиллари, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усулларини билиш.


Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12017.70
+15.6
EUR = 13179.81
+13.51
RUB = 146.39
+0.37
GBP = 15780.44
+58.89
JPY = 75.40
+0.06
CHF = 14404.53
+23.87
CNY = 1806.01
+3.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X