Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Етакчи мутахассис

Янгиланган сана: 10 Ноя 2026, 10:21
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.

Мажбуриятлар

  • Марказий банкнинг исломий молия кенгаши, Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасида самарали ахборот алмашинувини йўлга қўйиш
  • Исломий молия стандартлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда Марказий банкнинг исломий молия кенгашига кўмаклашиш
  • Марказий банкнинг исломий молия кенгаши мажлисларини режалаштириш, ташкил этиш, Кенгаш мажлиси учун материалларни Кенгаш аъзоларига етказиш
  • Марказий банкка исломий молия стандартлари юзасидан келиб тушган мурожаатларни ва бошқа сўровларни Марказий банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларига ўз вақтида етказилишини таъминлаш
  • Марказий банкнинг исломий молия кенгаши мажлисларини баёнлаштириб бориш, кенгаш қарорлари, хулосалари, кенгашга келган мурожаатлар ва бошқа ҳужжатларни рўйхатга олиш ва уларнинг реестрини юритиш
  • Марказий банкнинг исломий молия кенгаши сўровига кўра, исломий молия масалалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш ҳамда кенгашнинг тадқиқотлар олиб бориш вазифасини мувофиқлаштириш

Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Исломшунослик, Ислом ҳуқуқи (фиқҳ), усулул фиқҳ ёки фиқҳул муамалат мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки Ислом ҳуқуқи (фиқҳ), усулул фиқҳ ёхуд фиқҳул муамалат фанлари ўқитилган мутахассислик бўйича, шунингдек банк иши, молия, иқтисодиёт ёки ҳуқуқ йўналишида олий маълумотга эга бўлиши
  • Ислом ҳуқуқини қўллаш соҳасида камида 1 йиллик тажрибага, шу жумладан Ислом ҳуқуқи ёки исломий молия бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш, Ислом ҳуқуқи ёки исломий молия бўйича тадқиқот ёки педагогик фаолиятни олиб бориш тажрибасига эга бўлиши
  • Исломий молия маҳсулотлари ва хизматларини ислом ҳуқуқшунослиги (фиқҳ) асосида таҳлил қилиш салоҳиятига эга бўлиши
  • AAOIFI томонидан берилган CSAA (Certified Shariah Adviser and Auditor), CPAAGE (Certificate of Proficiency in Audit, Assurance, Governance and Ethics), CIPA (Certified Islamic Professional Accountant), CSE (Certified Sharia Expert) yoki CPSS (Certificate of Proficiency in Shariah Standards) сертификатидан бирига ёки Ислом ҳуқуқи ва исломий молия бўйича илмий даражага эга бўлган номзодларга устуворлик берилади.
  • Рус ва инглиз тиллари B2 даражасида

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12017.70
+15.6
EUR = 13179.81
+13.51
RUB = 146.39
+0.37
GBP = 15780.44
+58.89
JPY = 75.40
+0.06
CHF = 14404.53
+23.87
CNY = 1806.01
+3.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X