Банкларни санация қилиш ва тугатиш ишларини мувофиқлаштириш бўлими Катта мутахассис
Янгиланган сана: 10 Ноя 2026, 10:22
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Банкларни санатсия қилиш ва тугатиш жараёнларини амалий жиҳатдан ташкил етиш, таҳлил қилиш ва мувофиқлаштиришда фаол иштирок етиш, тўловга қобилиятсиз ёки шундай ҳолат хавфи юқори бўлган банклар бўйича санатсия ва тугатиш жараёнларини амалга оширишда иштирок етиш
- Банкларни санатция қилиш мақсадида амалга ошириладиган тартиб-таомилларни ташкил етиш ва уларда қатнашиш, санатсия қилиш воситаларини қўллаш жараёнларини ташкиллаштириш, банкларни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш жараёнларини мувофиқлаштириш
- Тугатувчи (тугатиш комиссияси) фаолиятини мунтазам ўрганиш ва мониторинг қилиш, банклар кесимида таҳлилий маълумотлар, ҳисоботлар ва маълумотномалар тайёрлаш, банкни оралиқ ва якуний тугатиш баланслари, молиявий ҳисоботлари ва бошқа маълумотларини таҳлил қилади ҳамда тегишли хулосалар тайёрлаш, банкларни санатция қилиш ва тугатиш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Олий маълумот. Молия-иқтисод ёки юриспруденсия йўналишлари бўйича магистратура даражасига ега бўлиш номзодга устунлик беради
- Банк-молия тизимида ёки ҳуқуқ соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси
- Инглиз тили Б2 даражада, Рус тили Б2 даражада
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










