Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Финтех инфратузилмаси, тартибга солиш қумдони ва инновациялар бўлими Етакчи мутахассис

Янгиланган сана: 10 Ноя 2026, 10:32
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.

Мажбуриятлар

  • Қумдон ва техник синов муҳити бўйича аризалар, лойиҳалар реестри, тест муддатлари ва масъуллар жадвалини юритади.
  • Пилот лойиҳалар ҳолати, индикаторлари, муаммолари ва хавф сигналлари бўйича дастлабки мониторинг материалларини тайёрлайди.
  • Бўлим бошлиғи ва катта мутахассис топшириқлари асосида маълумотларни жамлайди, солиштирма таҳлил ва презентация лойиҳаларини тайёрлайди.
  • Финтех компаниялари, тўлов ташкилотлари, банклар ва технологик ҳамкорлар билан инновацион лойиҳалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.
  • Молиявий технологиялар соҳасида таҳлилий материаллар, таклифлар ва ҳисоботлар тайёрлаш.

Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Олий маълумот: иқтисодиёт, молия, банк иши, ҳуқуқ, ахборот технологиялари, халқаро муносабатлар ёки бизнес бошқаруви йўналишида бакалавр даражасига эга бўлиши
  • Зарур сертификатлар ва лицензиялар: соҳавий йўналишга мувофиқ;халқаро финтех, regtech, data analytics, project management, cybersecurity ёки financial regulation йўналишидаги сертификатлар устунлик беради.
  • Молия бозорлари, рақамли молия ва тўлов тизимлари бўйича назарий билимларга эга бўлиши
  • Молия, банк иши, тўлов тизимлари, финтех, инновацион ривожланиш, стартап экотизими, рақамли трансформация, инвестиция ва грант лойиҳалари, халқаро лойиҳаларни мувофиқлаштириш, давлат сиёсати ва стратегик дастурларни ишлаб чиқиш соҳаларида камида 1 йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Рус ва инглиз тиллари B1 даражасида

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12017.70
+15.6
EUR = 13179.81
+13.51
RUB = 146.39
+0.37
GBP = 15780.44
+58.89
JPY = 75.40
+0.06
CHF = 14404.53
+23.87
CNY = 1806.01
+3.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X