Стратегик ривожланиш ташаббусларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси Катта мутахассис
Янгиланган сана: 12 Ноя 2026, 11:29
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Стратегик ривожланиш ташаббусларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш жараёнларини таҳлилий, методологик ва амалий жиҳатдан таъминлаш
- Стратегик ривожланиш ташаббуслари ва устувор йўналишлар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни шакллантириш жараёнида иштирок этиш
- Стратегик ташаббусларни Марказий банкнинг умумий стратегик мақсадлари ва KPIлари билан уйғунлигини таҳлил қилиш
- Ташаббуслар мажмуини шакллантириш ва янгилаш жараёнида таҳлилий материаллар тайёрлаш
- Мониторинг натижалари асосида стратегик ташаббуслардаги оғишлар ва хатарларнинг асосий сабабларини мустақил таҳлил қилиш ҳамда тузатувчи чоралар бўйича хулоса тайёрлаш
- Ташаббуслар ўртасидаги тизимли боғлиқликлар, ресурслар тўқнашувлари ва ижро хавфларини таҳлил қилиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш
- Стратегик ташаббусларни бошқаришга оид методологик ҳужжатлар, йўриқномалар ва стандартлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш
- Стратегик ташаббуслар ижроси бўйича таҳлилий хулосалар, сценарийлар ва амалий тавсиялар лойиҳаларини тайёрлаш
- Стратегик ташаббуслар реестри ва мониторинг тизимлари учун маълумотлар таркиби, сифат мезонлари ва назорат қоидаларини ишлаб чиқиш, йиғма маълумотларнинг ишончлилигини текшириш
- Стратегик ташаббусларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этишга кўмаклашиш
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Олий маълумот (иқтисодиёт, молия, банк иши, менежмент, бизнес бошқаруви, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича)
- Банк-молия, ахборот технологиялари ва/ёки лойиҳалар ва жараёнлар билан ишлаш соҳасида иш тажрибаси камида 3 йил
- Рус ва инглиз тиллари B1 даражасида
- Лойиҳалар ва вазифалар бошқаруви дастурларида (Jira, Confluence), тақдимотлар яратиш (Canva ва Figma) ишлаш кўникмалари қўллаб-қувватланади
- Олий ўқув юртида менежмент, бизнес бошқаруви, математика, ахборот технологиялари фанларини чуқур ўзлаштирган бўлиши лозим
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










