Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

50 сўм (2019 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган)

1994

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
1994 йил намунасидаги 50 сўм қийматидаги банкнотаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги қиймати 50 СЎМ бўлган банкноти 142x69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг томонидаги кенг оқ сатҳда Ўзбекистон Республикасининг Герби шаклидаги локал сув белгиси бор. Банкнотнинг чап томонида унинг бутун эни бўйлаб ўтадиган ҳимоя ипи прессланган. Унда оқ тусдаги "ЎЗБЕКИСТОН" сўзи кетма-кет кўп марта такрорланган бўлиб, уларнинг бирида ҳарфлар тўғри бўлса, иккинчисида қия жойлашган.

Банкнотнинг олд томони асосан тўқ жигарранг, қизғиш ва сарғиш, сариқ ҳамда кумуш рангларда. Банкнотнинг орқа томони - оч жигарранг, жигарранг, оч зангори, оч бинафша ва оч яшил рангларда. Банкнот олд томонининг юқори қисми марказида тўқ жигарранг сояли оқ рангда "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган матн жойлашган.

Банкнот марказида жигарранг фон ўртасидаги заррин фонда кумуш ранг билан тасвирланган Бухоро зардўзлиги усулидаги нақш тасвирланган.

Нақшнинг юқори қисмида тўқ жигаррангда Ўзбекистон Республикасининг Герби жойлаштирилган. Унинг атрофида доира бўйлаб қия жигарранг чизиқлардан иборат бўлган расм акс эттирилган бўлиб, Герб остида нақшинкор "50" рақами, унинг тагидаги рамкада эса, оч жигарранг нуқталар ва чизиқлар фонида икки сатрга ёзилган тўқ жигарранг сояли оч рангда "ЭЛЛИК СЎМ" деган сўзлар жойлашган. Пастки қисмидаги сариқ фонда "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган тўқ жигарранг матн тасвирланган.

Матн нозик чизиқ билан ўралган бўлиб, чизиқнинг тепа қисмида "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган тўқ жигарранг узлуксиз матн микробосма усулида босилган. Уни фақат лупа орқали ўқиш мумкин. Кенг оқ сатҳдаги безак устида банкнот намунаси чиққан йилни кўрсатувчи "1994" рақамлари бор.

Банкнот марказий қисмининг ўнг ва чап бурчакларида яширин босма усулида босилган ва қуёш нурларига ёки чироққа тутилганида кўриш мумкин бўлгани "50” рақамлари бор. Банкнот чап рамкасининг юқори қисми ва ўнг рамкасининг пастки қисмидаги безак тагида қора рангда ёзилган лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти рақамдан иборат номер кўрсатилган.

Банкнотнинг орқа томонида мураккаб чизиқлардан иборат бўлган ўзига хос рамка ичида Самарқанд шаҳридаги "РЕГИСТОН" тарихий-меъморий ансамбли тасвирланган.

Рамканинг юқори қисми турли шакллардаги мураккаб расмдан иборат бўлиб, расм ўртасида тўқ жигарранг сояли, оқ рангда ёзилган "ЭЛЛИК СЎМ" деган сўзлар жойлаштирилган. Банкнотнинг марказий қисмидаги нозик рамка ичида рамка шаклидаги оқ йўл бўлиб, унда жигарранг билан ёзилган "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" деган матн бор. Банкнот марказининг осмон фонида нусха кўчиришга қарши "X" шаклидаги белги тасвирланган.

Банкнот ультрабинафша нурлар билан махсус ёритилганда, унинг олд томони марказида "50" рақами, чап томонида рангли сарғиш фон ва пастда оч мовий ранг нақшлар, ўнг томоннинг юқори ва пастки қисмида нақшли сариқ ранг бўлиб, тўқ яшил рангда банкнот серияси ва номерлари, орқа томонда эса, сарғиш-яшил рангда тасвирланган меъморий ёдгорлик деталлари — зангори ва яшил толалар кўринади.


USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X