Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021

Янгиланган сана:  8 Окт 2021, 11:13

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигига
бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангалари
тўғрисидаги маълумот

Марказий банк томонидан 2021 йилнинг 30 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди.

Ушбу эсдалик тангаларининг дизайнлари Ўзбекистон Бадиий академиясининг мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

Сотувга 2 хил дизайн ва ўлчовга эга бўлган жами 400 дона олтин тангалар чиқарилган бўлиб, уларнинг 200 донаси 15 грамм ва 200 донаси 20 грамм оғирликдаги тангалардир.

Шунингдек, сотувга оғирлиги 31,1 граммдан иборат 2 хил дизайндаги жами 2000 дона кумуш тангалар чиқарилган. Барча эсдалик тангалари 999,9 асиллик даражасига эга қимматбаҳо металлардан тайёрланган.

Эсдалик тангаларининг сотув нархлари Марказий банк томонидан ҳар куни миллий валютада белгиланади ва эълон қилинади.


Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган
олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари
тўғрисидаги маълумот

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йил 16 мартдан бошлаб буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган олтиндан тайёрланган эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини сотувга чиқарди.

Сотувга Алишер Навоий сиймоси акс эттирилган 2 хил дизайндаги олтин эсдалик тангалари ҳамда шоирнинг “Хамса” асарига киритилган достонларнинг қаҳрамонлари акс эттирилган 5 хил кўринишдаги олтин тангалардан иборат сувенирлар тўпламлари қўйилган.

Сотувга жами 1200 дона олтин эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, улардан 1000 донаси 20 грамм ва 200 донаси 31,1 грамм оғирликдаги тангалардир.

Сувенирлар тўпламлари ҳар бири 20 грамм ёки 31,1 грамм оғирликдаги 5 дона тангадан иборат бўлиб, уларнинг тиражи чекланмаган. Эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламлари 999,9 асиллик даражасига эга олтиндан тайёрланган.

Эсдалик тангалари ва сувенир тўпламларининг сотув нархлари Марказий банк томонидан ҳар куни миллий валютада белгиланади ва эълон қилинади.


USD = 10760.27
-6.22
EUR = 12186.01
-8.12
RUB = 145.55
-0.05
GBP = 14334.83
+2.48
JPY = 95.09
+0.2
CHF = 11688.32
-22.02
CNY = 1688.18
-1.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X