Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2 000 сўм

Янгиланган сана:  6 Сен 2021, 10:09
2021

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
2021 йил намунасидаги 2000 сўм қийматидаги банкнотаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 2000 сўм бўлган банкноти ўлчами 142 х 69 мм. қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг ўнг тарафидаги оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли” карвон йўлининг рамзи сифатида туя ва “2000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 1,5 мм. бўлган “UZB” ёзуви мавжуд металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – қирмизи ва оч яшил ранглардан иборат.

Банкнот олд томони чап қисмида дастлаб милоддан аввалги I асрда қад кўтарган, эрамизнинг IX-X асрларида қайта қурилган (ҳозирги қиёфаси асосан XVI асрда шаклланган) “Бухоро арки”нинг кўриниши тасвирланган.

2000 олди фейс.JPG

Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган “2000” рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида тилла рангдан яшил рангга ўзгаради.

Банкнот юқори ўнг қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни, юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон Республикасининг Герби қирмизи рангда жойлашган.

Ўнг ва чап томони чеккасида қирмизи рангда жойлашган махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор безак асосида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

Қуйи қисмнинг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи “IKKI MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган.

Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда буёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги халқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда ушбу тасвирларда аниқлик йўқолади.

“Хонатлас” фонида туширилган Ўзбекистон харитаси чизмасида кўк чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли”нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

Юқори чап қисмида Бухоро шаҳрининг рамзи ҳисобланган “икки ўркачли туя” тасвири регистр вазифасини бажаргани ҳолда, “олд”
ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли фон билан қўшилиб тўлиқ тасвир ҳосил қилади.

Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия
ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал
ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги IV-III асрларда қадимги карвон йўли ўтган Пойкенд шаҳрининг харобалари, яъни “POYKEND ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

2000 орка.JPG

Ўнг қисмида Бухоро вилояти ҳудудидаги “Варахша” археология ёдгорликларидан топилган VIII асрга тааллуқли деворий ганчкор безак тасвири ҳамда милоддан аввалги III минг йиллик даврига тегишли рўзғор идиши – археология топилмаси акс этган.

Юқори чап қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил “2021” чоп этилган.

Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “2000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда “IKKI MING SO‘M” ёзуви туширилган.

Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.


USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X