Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

5 000 сўм

Янгиланган сана:  10 Сен 2021, 14:16
2021

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2021 йил намунасидаги 5000 сўм қийматидаги банкнотаси

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қиймати 5000 сўм бўлган банкноти ўлчами 142 х 69 мм.

Банкнот ҳимояланган қоғозда чоп этилган бўлиб, қоғоз таркибида тартибсиз тарзда жойлашган сариқ ва кўк рангдаги кўринмас толалар ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Банкнотнинг ўнг тарафидаги оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли” карвон йўлининг рамзи сифатида туя ва “5000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 2 мм. бўлган “UZB” ёзуви туширилган турли рангларда товланувчан металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – яшил ва жигарранглардан иборат.

Банкнот олд томони чап қисмида 1619-1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги “SHERDOR MADRASASI” тасвирланган.

 5000 face UZ.jpg

Мазкур тасвирнинг чап ва ўнг тарафларидаги ҳошиясида узлуксиз такрорланувчи “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” микроматни босилган.

Банкнот юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган “5000” рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида қирмизи рангдан яшил рангга ўзгаради.

Банкнот юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни, юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон Республикасининг Герби жигаррангда акс эттирилган.

Банкнотнинг ўнг ва чап томони чеккасида жигаррангда жойлашган махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор безак асосида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

Нақшинкор безакнинг атрофидаги ҳошия узлуксиз такрорланувчи “5000” рақамидан иборат микроматн кўринишида бажарилган.

Банкнот қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи “BESH MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган.

Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда буёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши турли диаметрдаги халқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда ушбу тасвирларда аниқлик йўқолади.

Банкнот ўнг қисмидаги “хонатлас” фонида туширилган Ўзбекистон харитаси чизмасида кўк чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли”нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

Банкнотнинг юқори чап қисмида Самарқанд шаҳрининг рамзи ҳисобланган “қанотли қоплон” тасвири регистр вазифасини бажаргани ҳолда, “олд” ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли фон билан қўшилиб тўлиқ тасвир ҳосил қилади.

Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.

Горизонтал кўринишдаги серия ва рақамлар ферромагнит ҳимоя буёғида ишланган бўлса, вертикал кўринишдаги люминисцент ҳимоя буёғида чоп этилган ва ультрабинафша нурлари остида сариқ рангда нурланади.

 

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган “AFROSIYOB ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

 5000 back UZ.jpg

Банкнотнинг ўнг қисмида Афросиёб харобаларидан топилган X асрга тегишли бўлган сопол кўза ва нақшинкор сопол лаган археология топилмаси тасвири акс этган.

Юқори чап қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил “2021” чоп этилган.

Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “5000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда “BESH MING SO‘M” ёзуви туширилган.

Ушбу ёзув остидаги Самарқанд шаҳрининг рамзи ҳисобланган “қанотли қоплон” тасвири регистр вазифасини бажаргани ҳолда банкнотнинг “олд” ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади.

Чап ва ўнг тарафлардаги нақшинкор безак ҳошияси узлуксиз такрорланувчи “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” микроматни билан бажарилган.

Чап томондаги нақшинкор безак атрофида узлуксиз такрорланадиган “O‘ZBEKISTON” сўзидан иборат микроматн босилган.

Банкнотнинг пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни жойлашган.


USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X