Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

50 000 сўм

Янгиланган сана:  17 Фев 2022, 10:22
2021

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2021 йил намунасидаги 50000 сўм қийматидаги банкнотаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қиймати 50000 сўм бўлган банкноти ўлчами 147 х 69 мм.

Банкнот ҳимояланган қоғозда чоп этилган бўлиб, олд ва орқа томонлари махсус лак билан қопланган.

Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “50000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 3 мм.ли яшил рангли, “силжиш” эффектига эга, ранги ўзгарувчан, металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

Олд ва орқа томонларининг асосий ранги – бинафшаранг бўлиб, бошқа ранглар билан уйғунлашган.

Банкнот олд томони чап қисмида Сурхондарё вилоятида жойлашган XI-XII асрларга тегишли “AL-HAKIM AT-TERMIZIY MAQBARASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

50 face UZ.jpg

Юқори қисмининг чап тарафида “50000” рақами тўқ қизил рангда, юқори қисм марказида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ярми кўк рангда ва ярми тўқ қизил рангда ҳамда юқори ўнг бурчакдаги Ўзбекистон Республикасининг Герби тўқ қизил рангда жойлашган.

Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган кўк рангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор тасвир фонида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи “ELLIK MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган.

Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда буёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги халқалар жойлашган бўлиб, нусха кўчирилганда тасвирлардаги аниқлик йўқолади.

Юқори қисмидаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли” карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

Юқори чап қисмида Сурхондарё вилояти Сополлитепа археология ёдгорлиги топилмаси бўлган “нақшинкор тамға” тасвири регистр вазифасини бажарган ҳолда, “олд” ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли элементлар билан қўшилиб тўлиқ тасвир ҳосил бўлади.      

Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.

Банкнот орқа томонида I-VII асрларга тегишли бўлган Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қадимий ёдгорлик – “FAYOZTEPA ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

50 back UZ.jpg

 Марказий қисмида тинчлик рамзи бўлган “учаётган кабутар” тасвирида замонавий “Spark live” махсус ҳимоя элементи қўлланилган бўлиб, турли қияликда тасвирда ранг ўзгариши ва силжиш эффектини ҳосил қилади.

Ўнг қисмида Сурхондарё вилояти Сополлитепа археология ёдгорлиги топилмаси бўлган милоддан аввалги XVII-XV асрларга тегишли 2 хил кўринишдаги сопол идишлар тасвири акс эттирилган.

Юқори чап қисмида  “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил “2021” чоп этилган.

Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “50000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда “ELLIK MING SO‘M” ёзуви туширилган.

Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.


USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X