Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги

Янгиланган сана:  18 Мар 2021, 10:33
2021

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги

Мазкур олтин эсдалик тангаси 2021 йилда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб зарб этилган.

Танганинг олд томони (аверс қисми) марказида Алишер Навоий сиймоси тасвирланган. Атрофига “Хамса” асарининг бешта достонига бағишланган тасвирлар акс эттирилган. Тасвирнинг юқори қисмида ярим айлана шаклида “ALISHER NAVOIY” ва пастки қисмида “TAVALLUDINING 580 YILLIGIGA” ёзувлари мавжуд.

Танганинг орқа томонида (реверс қисми) Ўзбекистон Республикаси герби тасвирланган бўлиб, унинг юқори қисмида ярим айлана шаклида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви бор. Герб тасвирининг тагида танга қийматини кўрсатувчи "100000" рақами, пастда эса валюта номи "SO‘M" мавжуд. Рақамнинг чап томонида металл ва асиллик даражаси “Au 999,9” ҳамда ўнг томонида танганинг оғирлигини билдирувчи “31,1 gr” кўрсатилган. Пастки қисмида эса танга чиқарилган йилда - “2021” жойлашган.

Танганинг ён томони нотекис.

Диаметри – 38,0 мм

Тираж – 100 дона

Рассомлар: Чингиз Ахмаров, Темур Сагдуллаев, Хусан Касимов.


  • Метал тури: Золотые монеты
  • Оғирлик: 31,1 гр
  • Қиймат: 100 000 сўм
  • Асиллик даражаси: 999,9
  • Сифати: -
USD = 10542.66
+12.93
EUR = 12826.20
+17.84
RUB = 142.58
+0.26
GBP = 14902.05
+63.55
JPY = 96.86
+0.04
CHF = 11682.91
-7.7
CNY = 1641.49
-0.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X