Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги

Янгиланган сана:  18 Мар 2021, 10:45
2021

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги

Мазкур олтин эсдалик тангаси 2021 йилда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб зарб этилган.

Танганинг олд томони (аверс қисми) марказида Алишер Навоийнинг ижод жараёнидаги ҳолати ва “TAVALLUDINING 580 YILLIGIGA” ёзуви тасвирланган. Тасвирнинг юқори қисмида ярим айлана шаклида “ALISHER NAVOIY” ва пастки қисмида Алишер Навоийнинг ҳаёт йиллари “1441” ва “1501” рақамлари жойлаштирилган.

Танганинг орқа томони (реверс қисми) марказида танга қийматини кўрсатувчи "50000" рақами, пастда эса валюта номи "SO‘M" мавжуд. Уларнинг атрофида миллий услубдаги нақш безаги туширилган. Танганинг юқори қисмида ярим айлана шаклида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви ва пастки қисмида металл ва асиллик даражаси “Au 999,9”, танга чиқарилган йилда “2021” ҳамда танганинг оғирлигини билдирувчи “20 gr” кўрсатилган.

Танганинг ён томони нотекис.

Диаметри – 33,0 мм

Рассом: Хусан Касимов

Миллий нақш: “Давлат белгиси” ДУК дизайнерлари


  • Метал тури: Золотые монеты
  • Оғирлик: 20 гр
  • Қиймат: 50 000 сўм
  • Асиллик даражаси: 999,9
  • Сифати: -
USD = 10542.66
+12.93
EUR = 12826.20
+17.84
RUB = 142.58
+0.26
GBP = 14902.05
+63.55
JPY = 96.86
+0.04
CHF = 11682.91
-7.7
CNY = 1641.49
-0.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X