Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги (“Хамса” асари асосида тайёрланган олтин сувенирлар тўплами)

Янгиланган сана:  22 Сен 2021, 10:52
2021

Мазкур олтин сувенир тўплами 2021 йилда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб зарб этилган.

Тўпламнинг ҳар бир сувенири олд томони (аверс қисми) марказларида “Хамса” асарининг бешта достонидан бирига ишланган тасвир акс этирилган. Барча сувенирларнинг юқори қисмида ярим айлана шаклида “ALISHER NAVOIY TAVALLUDINING 580 YILLIGI” ёзуви ҳамда пастки қисмида “Хамса” асарининг тегишли достонига мос келадиган “HAYRAT-UL-ABROR”, “FARHOD VA SHIRIN”, “LAYLI VA MAJNUN”, “SAB’AI SAYYOR”, “SADDI ISKANDARIY” ёзувлари мавжуд.

Сувенир тўпламнинг орқа томони (реверс қисми) марказида китоб қўйилган лавҳ тасвирланган бўлиб, унинг чап қисмида металл ва асиллик даражаси “Au 999,9”, ўнг қисмида оғирлигини билдирувчи “20 gr” ҳамда пастки қисмида сувенир чиқарилган йил “2021” кўрсатилган. Тасвирнинг атрофида миллий услубдаги нақш безаги туширилган.

 

Сувенир тўпламнинг ён томони нотекис.

Металл таркиби – Au 999,9 (Олтин)

Оғирлиги (ҳар бири) – 20 гр (беш дона)

Диаметри – 33,0 мм

Чиқарилган йили – 2021

Рассомлар: Чингиз Ахмаров, Темур Сагдуллаев

Миллий нақш: Хожиакбар Максудов


  • Метал тури: Золотые монеты
  • Оғирлик: 20 гр
  • Қиймат: -
  • Асиллик даражаси: 999,9
  • Сифати: -
USD = 10934.97
-10.35
EUR = 11120.86
-23.66
RUB = 182.33
+1.79
GBP = 13199.60
-55.18
JPY = 80.88
-0.32
CHF = 11471.85
-39.85
CNY = 1610.07
-4.45
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X