Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз йиллиги

Янгиланган сана:  11 Ноя 2021, 10:28
2021
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ
Мазкур олтин эсдалик тангаси 2021 йилда давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб зарб этилган.
Танганинг олд томонида (аверс қисми) униб ўсаётган Ўзбекистон маъносини англатувчи дарахт акс эттирилган. Қанот қоқаётган кабутар, кўп миллатли Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик, тинчлик ва тотувликнинг рамзидир. Танга марказида тасвирланган доира шакли халқимизнинг бирлиги ва ягоналигини англатади. Инсоннинг очиқ кафтлари сахийлик рамзидир. Эсдалик танганинг ташқи айланасида катта ҳарфларда “OʻZBEKISTON MUSTAQILLIGI KUNI” ва “INDEPENDENCE DAY OF UZBEKISTAN” ёзувлари акс эттирилган бўлиб, улар бир-биридан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигини англатувчи 1991-2021 рақамлари орқали ажратилган.
Танганинг орқа томонидаги (реверс қисми) кичик доиранинг юқори қисмида Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзи ҳисобланган давлат герби акс эттирилиб, унинг атрофи ўзбек анъаналарига хос тарзда миллий нақш билан безатилган. Кичик доиранинг пастки қисмида танганинг номинал қийматини англатувчи “50 000 сўм” ёзуви акс эттирилган. Танганинг ташқи ва ички доиралари орасида юқори қисмида “OʻZBEKISTON MARKAZIY BANKI” ҳамда пастки қисмида “CENTRAL BANK OF UZBEKISTAN” сўзлари ёзилган. Мазкур ёзувлар озодлик рамзини англатувчи саккиз қирралик юлдузлар билан ажратилган.
Танганинг ён томони нотекис.

  • Метал тури: Золотые монеты
  • Оғирлик: 15 гр
  • Қиймат: 50 000 сўм
  • Асиллик даражаси: 999,9
  • Сифати: -
USD = 10917.03
-17.94
EUR = 10996.72
-124.14
RUB = 184.80
+2.47
GBP = 12959.61
-239.99
JPY = 79.93
-0.95
CHF = 11421.88
-49.97
CNY = 1603.91
-6.16
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X