Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз йиллиги

Янгиланган сана:  11 Ноя 2021, 10:13
2021

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ДAВЛAТ МУСТAҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ

Мазкур кумуш эсдалик тангаси 2021 йилда давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб зарб этилган.

Танганинг олд томони (аверс қисми) марказида “Oʻzbekiston” ёзуви тасвирланган, ёзув орқасида мустақиллик даврида қурилган замонавий ва миллий услубда қад кўтарган бинолар ҳамда қуёшли юртимизни акс эттирувчи қуёш тасвирланган. Танганинг пастки томонида анор композицияси оила, барака ва бирдамлик тимсоли сифатида рамзий маънода қўйилган. Эсдалик танганинг ташқи айланасида катта ҳарфларда “OʻZBEKISTON MUSTAQILLIGI KUNI” ва “INDEPENDENCE DAY OF UZBEKISTAN” ёзувлари акс эттирилган бўлиб, улар бир-биридан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигини англатувчи 1991-2021 рақамлари орқали ажратилган.

Танганинг орқа томонидаги (реверс қисми) кичик доиранинг юқори қисми миллий ўзбек анъаналарга хос тарзда миллий нақш билан безатилган. Кичик доиранинг пастки қисмида танганинг номинал қийматини англатувчи “50 000 сўм” ёзуви акс эттирилган. Танганинг ташқи ва ички доиралари орасида юқори қисмида “OʻZBEKISTON MARKAZIY BANKI” ҳамда пастки қисмида “CENTRAL BANK OF UZBEKISTAN” сўзлари ёзилган. Мазкур ёзувлар озодлик рамзини англатувчи саккиз қирралик юлдузлар билан ажратилган.

Танганинг ён томони нотекис.


  • Метал тури: Серебряные монеты
  • Оғирлик: 31,1 гр
  • Қиймат: -
  • Асиллик даражаси: 999,9
  • Сифати: -
USD = 10934.97
-10.35
EUR = 11120.86
-23.66
RUB = 182.33
+1.79
GBP = 13199.60
-55.18
JPY = 80.88
-0.32
CHF = 11471.85
-39.85
CNY = 1610.07
-4.45
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X