"Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги"
Мазкур олтин эсдалик тангаси 2026 йилда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишлаб зарб этилган.
Олд томони: танганинг марказида Самарқанд шаҳрида ўрнатилган Амир Темурнинг тахтда ўтирган ҳайкали тасвирланган. Ҳайкалнинг чап томонида Амир Темур таваллуд топган йил “1336” ва ўнг томонида унинг вафот этган йили “1405” жойлашган. Танганинг юқори айланаси бўйлаб “AMIR TEMUR TAVALLUDINING 690 YILLIGI” сўзлари билан безатилган.
Орқа томони: танганинг марказида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилган. Мазкур гербнинг пастки қисмида “100 000 so'm” ва танга чиқарилган йил “2026” сўзлари тасвирланган. Танганинг юқори айланаси бўйлаб “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” сўзлари жойлаштирилган.
- Метал тури: Золотые монеты
- Оғирлик: 31,1 гр
- Қиймат: 100 000 сўм
- Асиллик даражаси: Au 999,9
- Сифати: -