«МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ»
Тангаларда Ўзбекистон мустақиллиги, миллий давлатчилик, тарихий мерос ва замонавий тараққиёт рамзлари акс эттирилган.
Тўпламнинг олд тарафи: Танга марказида Мустақиллик монументи ва унинг ортидан таралаётган қуёш нурлари тасвирланган. Мазкур композиция халқимизнинг озодлиги, миллий ғурури ва ёруғ келажагини ифодалайди.
Танга марказида Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази биноси тасвирланган. Ушбу меъморий образ Ўзбекистоннинг жаҳон илм-фани, маънавияти ва ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини акс эттиради.
Танга марказида мустақилликнинг 35 йиллигини ифодаловчи «35» рақами асосий композицион элемент сифатида тасвирланган. Дизайнда миллий ўзига хосликни акс эттирувчи дўппи нақшларидан фойдаланилган.
Тўпламнинг орқа тарафи: Танга марказида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳамда унинг қабул қилинган санаси — «1991-ЙИЛ 18-НОЯБРЬ» ёзуви тасвирланган.
Танга марказида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ҳамда унинг қабул қилинган санаси — «1992-ЙИЛ 2-ИЮЛЬ» ёзуви тасвирланган.
Танга марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясидан олинган «ОЛАМНИ МАҲЛИЁ АЙЛАГАН ДИЁР!» сатри ҳамда Мадҳиянинг қабул қилинган санаси — «1992-ЙИЛ 10-ДЕКАБРЬ» ёзуви тасвирланган.
Эсдалик тангалари 999,9 асилликдаги олтин (Au) ва кумушдан (Ag) зарб этилган. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати эса 100 000 сўмни ташкил этади.
- Метал тури: Серебряные монеты
- Оғирлик: 31,1
- Қиймат: 100 000 so‘m
- Асиллик даражаси: Ag 999,9
- Сифати: -










