«46-БУТУНЖАҲОН ШАХМАТ ОЛИМПИАДАСИ»
Олтин ва кумуш эсдалик тангаларида Самарқанднинг меъморий мероси ва шахмат рамзлари акс эттирилган. «Икки танга — бир Регистон» концепциясига кўра, тангалар ёнма-ён қўйилганда яхлит меъморий тасвир ҳосил қилади.
Тангаларнинг олд тарафи:
Тиллакори мадрасасининг меъморий элементлари, шахмат доналари ва миллий нақшлар тасвирланган. Композиция заковат, жамоавий бирлик ва тарихий меросни ифодалайди.
Олтин тангада «46-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси Самарқанд-2026», кумуш тангада эса «46th Fide Chess Olympiad Samarkand-2026» ёзувлари жойлаштирилган.
Тангаларнинг орқа тарафи:
Марказда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) логотипи тасвирланган.
Олтин тангада «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки», кумуш тангада эса «Central Bank of the Republic of Uzbekistan» ёзувлари ҳамда номинал қиймати кўрсатилган.
Эсдалик тангалари 999,9 асилликдаги олтин (Au) ва кумушдан (Ag) зарб этилади. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати 100 000 сўм.
- Метал тури: Серебряные монеты
- Оғирлик: 31,1
- Қиймат: 100 000 so‘m
- Асиллик даражаси: Ag 999,9
- Сифати: -










