Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Мажбурий захиралар

Мажбурий захиралар тижорат банклари томонидан Марказий банкда алоҳида очилган ҳисобвараққа мажбурий тартибда депозитга ўтказиладиган пул маблағларидир. Марказий банк бошқаруви тижорат банкларининг миллий ва чет эл валюталаридаги мажбуриятларига нисбатан мажбурий захира талабларини белгилайди. Мажбурий захиралар тижорат банкларининг мажбуриятлари валюта туридан қатъий назар, фақат миллий валютада шакллантирилади.

Мажбурий захиралаш талабини бажаришда ойлик ўртача ҳисоблаш механизми қўлланилади. Яъни, Марказий банкнинг мажбурий захираларни ҳисоб-китоб қилиш ва депозитга ўтказиш тартибига риоя қилган, шунингдек, ўтган даврдаги мажбурий захираларнинг ўртачалаштирилган миқдори мажбуриятини бажарган банкларга ўртачалаш коэффициентини (0 дан 1 гача бўлган коэффициент) қўллаш ҳуқуқи берилади. Мажбурий захираларнинг ўртачаланган қисми тижорат банкларининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақларида юритилади.

Мажбурий захиралаш меъёрлари

(2024 йил 1 июлдан)

Мажбурият тури

Мажбурий захиралаш
меъёрлари

Юридик ва жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари

4 фоиз

Юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги депозитлари

14 фоиз

Ўртачалаш коэффициенти

1,0

Мажбурий захиралаш меъёрлари (1994 йилдан)

Тижорат банкларига Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақларида 28 ва 35 календарь куни (ҳисоб-китоб давридан келиб чиқиб) давомида ўртача ҳажми мажбурий захиралари миқдоридан паст бўлмаган даражадаги ликвидликни таъминлаш мажбурияти юклатилган. Ушбу механизм банк тизимининг умумий ликвидлигини самарали бошқариш ва пул бозори фоиз ставкаларининг қисқа муддатли тебранишларини пасайтириш имконини беради.

Мажбурий захиралаш меъёрларини ўзгартириш орқали Марказий банк тижорат банкларининг кредит фаолиятига ва фоиз ставкаларига таъсир қилади. 


“Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги” Низом

USD = 12893.07
+18.01
EUR = 13386.87
-19.93
RUB = 125.96
+1.21
GBP = 16121.49
-180.91
JPY = 82.27
+0.29
CHF = 14399.23
+32.95
CNY = 1766.37
+1.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X