Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк назорати қўмитасида 2023 йил май ойи давомида амалга оширилган ишлар

Янгиланган сана:  12 Июн 2023, 12:50
9 Июн 2023

Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг май ойида асосий эътибор тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ҳамда тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар, шунингдек, пруденциал меъёрларга ҳамда қонунчилик талабларига риоя қилинишига қаратилди.

Хусусан, ҳисобот ойида Қўмитанинг 8 та йиғилиши ўтказилди ва уларда жами 40 та масала муҳокама қилинди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рухсат бериш тартиботи йўналишида 19 та, шу жумладан, келишиш учун раҳбарлик лавозимларига банклар тақдим этган номзодларни кўриб чиқиш, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, аудиторларга малака сертификати ва тўлов ташкилотларига лицензиялар бериш масалалари муҳокама этилди.

Банкларнинг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш бўйича муҳокамаларда 21 та масала кўрилди. Хусусан, тижорат банклари томонидан пруденциал меъёрлар талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари, банкларда иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этиш ҳолати ҳамда тўлов ташкилотларининг амалдаги қонунчилик талаблари доирасида фаолият юритишини тартибга солиш тўғрисидаги масалалар таҳлил қилинди.

Ўтказилган йиғилишлар якуни бўйича 17 та тижорат банки ва 2 та нобанк кредит ташкилоти фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар сабабли огоҳлантирилди ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима чораси қўлланилди ҳамда 3 та тўлов ташкилотидан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Шу билан бирга, айрим тижорат банклари бошқарувлари зиммасига ортиқча ундирилган комиссион ҳақларни мижозларга қайтариш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, Кредит ахборотининг давлат реестрига ҳаққоний маълумотларни узатиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатни соғломлаштириш ҳамда иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этиш вазифалари юклатилди.

USD = 12699.85
-18.23
EUR = 13694.25
-15.84
RUB = 139.02
+1.2
GBP = 15910.37
-25.38
JPY = 81.46
-0.22
CHF = 13995.87
-35.55
CNY = 1755.43
-4.96
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X