Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 23-октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, “Open bank” акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-И-сонли лицензия берилди. Бу — Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган илк лицензия.
Мазкур лицензия Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини қамраб олади.










