Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2020 йил 17 январь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана:  16 Янв 2020, 08:27
10 Янв 2020

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2020 йил 17 январь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;

идентификацион рақам: 24009UMFS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2020 йил 17 январь;

чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;

муомала даври: 365 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2021 йил 16 январь;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 16%;

фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр: 2020 йил 17 апрель;

иккинчи давр: 2020 йил 17 июль;

учинчи давр: 2020 йил 16 октябрь;

тўртинчи давр: 2021 йил 16 январь.

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 09:30 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

USD = 12654.57
-12.43
EUR = 13483.44
+1.95
RUB = 135.26
-0.51
GBP = 15799.23
+26.28
JPY = 82.24
-0.39
CHF = 13860.43
+4.6
CNY = 1748.18
-2.03
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X