Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2020 йил 14 январда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 16 Янв 2020, 08:30
10 Янв 2020

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 14 январда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 22002CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2020 йил 14 январь;

чиқарилиш ҳажми: 250 000 000 000 (икки юз эллик миллиард) сўм;

муомала даври: 180 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 14 июль;

фоиз ставкаси: йиллик 16%;

купон даври: 3 ой.

Купон тўловларини амалга ошириш саналари:

биринчи давр: 2020 йил 14 апрель;

иккинчи давр: 2020 йил 14 июль;

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 09:30 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

USD = 12860.09
-5.57
EUR = 13515.95
+5.72
RUB = 123.64
-1.5
GBP = 16409.47
+31.48
JPY = 84.31
+0.05
CHF = 14504.95
-44.03
CNY = 1770.14
+0.47
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X