Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Янгиланган сана:  16 Янв 2020, 09:29
11 Янв 2020

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ–4498-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сон ““Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (30.12.2019 й., 3022-3-сон).

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан:

- “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар 2020 йилдан бошлаб АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ томонидан ажратилиши;

- кредитлар тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилиши;

- тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича белгиланган тартибда фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилиши белгиланди.

Шунингдек, қарз олувчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида импорт шартномалари асосида кредит маблағлари ҳисобидан хориждан келтириладиган товарлар (хизматлар) бўйича тўловлар мазкур шартномаларда назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилиши тўғрисидаги норма билан тўлдирилди.

USD = 12711.00
+21
EUR = 13538.49
+12.22
RUB = 136.31
+0.36
GBP = 15691.73
-111.13
JPY = 82.13
-0.01
CHF = 13943.62
-26
CNY = 1754.77
+2.3
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X