Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 23 январда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.
Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:
Облигация тури: Марказий банк облигациялари;
идентификацион рақам: 21001CBUSS;
бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
жойлаштириш санаси: 2020 йил 23 январь;
чиқарилиш ҳажми: 250 000 000 000 (икки юз эллик миллиард) сўм;
муомала даври: 90 кун;
облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 23 апрель;
фоиз ставкаси: йиллик 16%;
купон даври: 3 ой.
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 10:30 – 11:30;
аризаларни қондириш вақти: 11:30 – 12:30;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.