Жорий йилнинг 20 январь куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 9 ой бўлган (дисконтли) 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 300 млрд.сўмлик 300 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.
Аукционда 10та дилер иштирок этиб, улар томонидан 331,9 млрд.сўм ҳажмидаги 368 000 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.
Аукцион давомида 300 000 дона қимматли қоғозлар 271,2 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).
Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 300,0 млрд.сўмни ташкил этади.
Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,18 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 12,42 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 15,20 фоизни ташкил этди.