Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ

Янгиланган сана:  23 Янв 2020, 13:01
22 Янв 2020

2019 йилда банк кассалари орқали ўртача ойлик нақд пул айланмаси 23,9 трлн. сўмни ва йил бўйича жами 287,1 трлн. сўмни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 3,4 баробарга ва 2018 йилга нисбатан 1,7 баробарга кўпайди.

Бунда муомалага чиқарилган пулларнинг қайтувчанлик коэффициенти 2017 йилда – 86,6 фоизни, 2018 йилда – 96,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 98,7 фоизгача кўтарилди.

Хусусан, 2019 йилда банклар орқали олинган нақд пуллар ҳажми  68,4 фоизга кўпайган бўлса, келиб тушган нақд пул маблағлари ҳажми  71,6 фоизга ошди.

Натижада муомаладаги нақд пуллар миқдорининг ўсиши 2019 йилда 9,4 фоизни ташкил этиб, 2018 йил (14 фоиз) ва 2017 йилларга (47,2 фоиз)га нисбатан секинлашди.

2017 йилда ойлик банк тушумларининг муомаладаги нақд пулларга нисбати 18,6 фоиз бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич 2018 йилда 31,7 фоизга ва 2019 йилда 46,6 фоизга (жумладан, декабрь ойида 60,4 фоизга) етди.

Мазкур тенденция нақдсиз ҳисоб-китобларнинг янги инструментлари ва механизмларининг жорий этиб борилиши, валюта бозорининг тобора эркинлашуви ва банкоматлар тармоғининг кенгайиши билан боғлиқ ўзгаришлар орқали изоҳланади.

1-расм

Нақд пул айланмаси ҳажми динамикаси
(2017-2019 йилларда)

трлн.сўмда

23.01.2020_1_uz

2-расм

2017-2019 йилларда нақд пул айланмалари ҳажми динамикаси 
(чораклар қирқимида)

(трлн.сўмда)

23.01.2020_2_uz

Аҳоли ва хўжалик субъектлари томонидан банклардан нақд пулларни олиш жараёнларининг эркинлаштириб борилиши ушбу маблағларни чиқим қилиш мақсадлари таркибидаги ўзгаришларда ҳам ўз аксини топди.

2017 йилда нақд пулга талаб асосан пенсия, нафақа (33,1 фоиз) ва иш ҳақи (33 фоиз) тўловлари ҳисобига шаклланган бўлса, 2019 йилга келиб нақд маблағлар асосан банк карталаридан нақдлаштириш ва жисмоний шахслардан чет эл валютасини сотиб олиш операциялари салмоқли улушларга эга бўлди.

Жумладан, хорижий валютани сотиб олиш учун нақд пул чиқимлари улуши 2019 йилда 2017 йилга нисбатан 7,9 фоизли бандга ошиб, 22,8 фоизга, банк карталаридан ечилган нақд пуллар улуши эса 18,5 фоизли бандга ошиб, 25,3 фоизга етди.

3-расм

Нақд пул чиқимларининг мақсадлари бўйича йўналишлари

(фоизда)

23.01.2020_3_uz

Банк карталаридан нақд пуллар ечиш

2019 йилда банк карталарига келиб тушган 112,7 трлн. сўмлик маблағларнинг нақдлаштирилганқисми 36,6 трлн. сўм ёки 32,4 фоизни ташкил этиб, 2017 (6,1%) ва 2018 йилга (17,4%) нисбатан сезиларли даражада ошди.

4-расм

Банк карталарига келиб тушган маблағларни нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси

(млрд.сўмда)

23.01.2020_4_uz

2019 йилда банк карталаридан ечиб олинаётган нақд пулларнинг асосий қисми, 68,6 фоизи (2017 йилда – 3,1 фоизи, 2018 йилда – 40,0 фоизи) банкоматлар ҳиссасига тўғри келди.

5-расм

Банк карталаридан ечиб олинган нақд пуллар динамикаси

(млрд.сўмда)

6-расм

2017-2019 йилларда банк карталаридан ечилган нақд пуллар динамикаси 
(чораклар қирқимида)

(млрд.сўмда)

23.01.2020_6_uz

Банк карталаридан ечилган жами нақд пул Шундан банкоматларда ечилган нақд пуллар

Банк карталари орқали амалга оширилган тўловлар

2019 йилда банк карталари орқали ҳисоб-китоблар ҳажмининг ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этиб, нақд пулдаги тўловлар ҳажмининг ўсиш суръатларига (71,6 фоиз) нисбатан паст бўлди.

Натижада аҳоли томонидан товар ва хизматлар хариди учун амалга оширилган тўловлар таркибида банк карталари орқали ҳисоб-китоблар улуши 2019 йилда олдинги йилга (53,1 фоиз)нисбатан камайиб, 43,2 фоизни ташкил этди.

7-расм

Савдо ва хизматлар хариди учун тўловлар шакли бўйича таркиби

(млрд.сўмда)

23.01.2020_7_uz


Ушбу кўрсаткич 2017-2019 йилларнинг чораклари бўйича қараладиган бўлса ҳам, умумий олганда (айрим чораклардаги кичик ўсишларни ҳисобга олмаганда) пасайиш тенденцияси юзага келди.

8-расм

Савдо ва пуллик хизматлар соҳасида  тўлов терминаллари орқали тўловлар динамикаси
(2017-2019 йилларда чораклар қирқимида)

(млрд.сўмда)

23.01.2020_8_uz


Мазкур ҳолат бугунги кунда иқтисодиётнинг чакана сегментида нақд пулдаги ҳисоб-китоблар кўпроқ маъқул (афзал) кўрилаётганлигидан далолат беради.

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X