Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 3 ой бўлган Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича 2020 йил 23 январь куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  24 Янв 2020, 13:57
23 Янв 2020

Жорий йилнинг 23 январь куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 3 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 250 млрд. сўмлик 250 минг дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.

Аукционда 7 та тижорат банки иштирок этиб, улар томонидан 426,1 млрд. сўм ҳажмидаги 425 000 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 250 000 дона қимматли қоғозлар 250,95 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 250,0 млрд. сўмниташкил этади.

Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,41 фоизни, минимал даромадлилик даражаси - 13,07 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 14,99 фоизни ташкил этди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X