Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк ва мижоз муносабатлари янги босқичга олиб чиқилади

Янгиланган сана:  4 Фев 2020, 10:56
4 Фев 2020

Банк тизимида трансформация жараёнини амалга ошириш бўйича қўйилаётган янги вазифаларнинг туб моҳиятини соҳанинг барча бўғинларидаги ходимларга тўлақонли тушунтириш ва етказиш, шунингдек, бу борадаги ишларни жойларда сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосарлари иштирокида мамлакатимиз ҳудудларида ишчи йиғилиш, учрашув ва семинарлар ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларда банкларнинг фаолиятини замон талабларига мос ҳолда ташкил этиш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, янги банк хизматларини жорий этиш, мижозлар учун банк хизматларини кўрсатишда қулайликлар яратиш ва оммабоплигини таъминлаш каби масалалар соҳа ходимлари билан биргаликда муҳокама этилди.

Тижорат банклари фаолиятини оптималлаштириш, чакана банк хизматларини кўрсатишни стандартлаштириш ва универсаллаштириш, яъни мижозларга бир вақтнинг ўзида барча стандарт банк хизматларини кўрсатиш бўйича қулайликларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, муҳокамаларда банклар томонидан молиялаштирилаётган инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш жараёнларини тезлаштириш, илгари ажратилган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ҳамда ушбу ресурсларни энг самарали лойиҳаларга йўналтириш ва бунда асосий эътиборни ишлаб чиқариш жараёнларини айланма маблағлари билан таъминлаш вазифаларига қаратишга келишиб олинди.

Учрашувлардан сўнг Марказий банк ишчи гуруҳи вилоятларда ташкил этилган банк хизматлари марказларига борган ҳолда, у ердаги шароит билан яқиндан танишиб, ушбу йўналишдаги ишларнинг қулай тарзда ташкил этилиши учун яна нималарга эътибор қаратилиши зурур эканлиги борасида тижорат банклари раҳбарлари билан фикр алмашишди.

USD = 10542.66
+12.93
EUR = 12826.20
+17.84
RUB = 142.58
+0.26
GBP = 14902.05
+63.55
JPY = 96.86
+0.04
CHF = 11682.91
-7.7
CNY = 1641.49
-0.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X