Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк томонидан ўтказилган изланишлар натижасида “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари шарҳи” тайёрланди

Янгиланган сана:  4 Фев 2020, 15:56
4 Фев 2020

Сўровлар натижаларига кўра, 2019 йилнинг охирида аҳоли ва тадбиркорлар томонидан кузатилган ва кутилаётган инфляция даражаси босқичма-босқич пасайиши кузатилди. Респондентларнинг жавобларига мувофиқ, кузатилган инфляция даражаси IV чоракда аввалги чоракка нисбатан анча паст бўлди. Шу билан бирга, келгусидаги инфляция билан боғлиқ саволларнинг жавоблари динамикасида инфляцион кутилмаларнинг адаптив хусусияти устунлигини кўрсатди.

Респондентлар келгусида нархлар даражаси ўсишига миллий валюта қадрсизланиши, иш ҳақи ва коммунал тўловларнинг ошишини асосий омиллар сифатида қайд этди. Шунингдек, аҳолининг фикрига кўра, қисқа муддатли истиқболда мавсумий омил нархларга қўшимча босим ўтказиши мумкин.

Ўз ичига бир қатор чора-тадбирларни қамраб олувчи мувофиқлаштирилган фискал ва пул-кредит сиёсатларининг юритилиши инфляцион кутилмаларнинг пасайишига хизмат қилади.

pdf 4.0 MB
инфлацион кутилмалар шарҳи
USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X