Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлар

Янгиланган сана:  5 Фев 2020, 08:17
4 Фев 2020

2019 йил давомида тижорат банклари томонидан 67 261 нафар жисмоний шахсга 7,9 трлн. сўм миқдорида (2018 йилга нисбатан 66,6 фоизга ёки 3,2 трлн. сўмга кўп) ипотека кредитлари ажратилган.  

04.02.2020_1uz

Мазкур давр мобайнида ажратилган ипотека кредитларининг энг юқори ўсиш кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (960 млрд.сўм), шунингдек, Тошкент  (535 млрд.сўм) ва Жиззах вилоятлари (304 млрд. сўм) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (283млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келмоқда.

04.02.2020_2uz

2019 йилда ажратилган ипотека кредитларининг 96,5 фоизи (7,7 трлн. сўм) бирламчи бозорга, 3,5 фоизи (268 млрд. сўм) иккиламчи бозорга йўналтирилган. 2018 йилда мазкур кўрсаткич мос равишда 94,6 фоизни (4,5 трлн.сўм) ҳамда 5,4 фоизни (244 млрд. сўм) ташкил этган.

Шунингдек, ипотека кредитлар таркибида имтиёзли асосда (қайта молиялаш ставкаси доирасида) ажратилган кредитлар улуши 83,2 фоизни (6,6 трлн. сўм), бозор фоизларида ажратилган кредитлар улуши эса 16,8 фоизни (1,3 трлн. сўм) ташкил қилади.

04.02.2020_3uz

2019 йилда жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларининг 4,8 трлн. сўми (61 фоизи) марказлашган ресурслар, 3,1 трлн. сўми (39 фоизи) тижорат банклари ресурслари ҳисобидан ажратилган.

04.02.2020_4uz

USD = 10686.70
+12.62
EUR = 12510.92
-65.28
RUB = 145.57
-1.34
GBP = 14609.79
-105.5
JPY = 97.44
+0.39
CHF = 11467.65
-44.52
CNY = 1652.68
-0.7
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X