Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов тизими шарҳи 2019 йил якунлари бўйича

Янгиланган сана:  5 Фев 2020, 15:02
5 Фев 2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5296-сонли Фармонига мувофиқ, Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишларидан бири сифатида тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланишини таъминлаш кўрсатиб ўтилган.

Ўз навбатида, ўтган ҳисобот даврида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни давлат раҳбари томонидан 2019 йил 1 ноябрда имзоланди ва 2020 йил 3 февралдан кучга кириши белгиланди. Таъкидлаш ўринлики, ушбу Қонун тўловлар ва тўлов тизимлари соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий томондан тартибга солади.

Шунингдек, республикада тўлов инфратузилмасининг кенгайтирилишини ҳамда янгидан ташкил этилган “Миллий банклараро процессинг маркази” фаолиятининг тўлақонли йўлга қўйилиши тўлов тизимлари соҳасида муҳим аҳамият касб этди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартда тасдиқланган “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3620-сонли қарорига асосан тижорат банклари томонидан банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш борасида аниқ мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасида 2018-2020 йиллар даврида рақамли банкингни ривожлантириш Концепцияси”да назарда тутилган чора-тадбирлар босқичма-босқич тизимли равишда амалга оширилмоқда.

pdf 782.0 KB
Тўлов тизими шарҳи 2019 йил якунлари бўйича
USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X