Марказий банкда Mastercard халқаро компаниясининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича вице-президенти Мария Ташеваҳамда Грузия ва Марказий Осиё минтақавий директори Игорь Степанов билан учрашув ўтказилди. Унда томонлар Ўзбекистон Республикасида молиявий саводхонликни ошириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасида фикр алмашдилар.
Учрашувда ушбу соҳадаги тизимли ҳамкорлик, жорий йил ва келгусида тадбирларни биргаликда ўтказишмасалаларимуҳокама этилди.
Бундан ташқари, томонлар тўлов карточкаларида бевосита мижозлар билан ишлайдиган тижорат банклари мутахассисларининг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренингларни ташкил этишга қизиқиш билдирдилар.
Маълумот учун: 2019 йилнинг 27 март куни Марказий банк ва MasterCard Europe ўртасида чора-тадбирлар протоколи имзоланган бўлиб, ҳужжатда ўзаро алоқаларни ва ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида HUMO тўлов тизими тармоғида тўлов воситаларини қабул қилиш соҳаси ва инфратузилмасини ривожлантириш, MasterCard карталари имкониятларини кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича биргаликда тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.