Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ёш ходимлар билан очиқ мулоқот

Янгиланган сана:  7 Фев 2020, 07:16
6 Фев 2020

Марказий банк тизимида фаолият юритаётган ёшлар ва банк раҳбарияти ўртасида юзма-юз мулоқот ўтказилди.

Ўзаро эркин суҳбат тарзида ўтган учрашувда ёшларни ўйлантираётган муаммолар, иш шароити ва дам олиш вақтининг қулай ташкил этилиши борасидаги таклиф-мулоҳазалар ва бошқа кўплаб масалалар муҳокама этилди.

Учрашувга Марказий банк раҳбарияти билан бир қаторда Республика Ёшлар иттифоқи масъуллари ҳам таклиф этилди. Бу ёшларга ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдириш, иш, ўқиш ва бўш вақтларига боғлиқ масалалар бўйича оптимал қарорлар қабул қилиш имконини берди.

Дўстона руҳда ўтган мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтираётган саволларга батафсил жавоблар олдилар, ўз ғоя ва режаларини самимий баён этдилар. Учрашув давомида бундай мулоқотларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Марказий банкнинг марказий аппаратида 31 ёшдан ошмаган ходимлар сони 2017 йил билан солиштирганда 1,6 баравар ошган.

2019 йилдан бошлаб Марказий банк томонидан иқтисодиёт, молия ҳамда ахборот технологиялари йўналишларида таҳсил олаётган юқори курс ва магистратура босқичлари талабалари учун махсус стипендия жорий этилди. Шу кунга қадар 80 нафар талабага мазкур стипендия ажратилди. Ҳозирги пайтда уларнинг 40 га яқини Марказий банкда амалий кўникмаларини оширмоқдалар. Амалиёт даврида ўзини ҳар томонлама намоён этган талабаларга Марказий банк ва тижорат банклари тизимида ишлаш тавсия этилади.

Мазкур дастур бўлғуси кадрларни талабалик давридан бошлаб мақсадли равишда тайёрлаш ва банклар фаолиятига оид билимларини кенгайтиришни рағбатлантирмоқда. Шунингдек, уларнинг касб малакасини пухта ўзлаштиришда, иш жараёнига тезда қўшилиб кетишида муҳим ўрин тутмоқда. 

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X