2018 йилнинг II чорагидан бошлаб, иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг жорий иқтисодий ҳолат ва истиқболдаги кутилмаларини ўрганиш юзасидан даврий (чораклик) сўров ўтказиш йўлга қўйилди. Ушбу ахборотда реал сектор корхоналари кузатувининг 2019 йилнинг IV чораги якунлари бўйича натижалари тақдим қилинмоқда.
Мазкур сўровни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиётнинг реал секторидаги ҳолатни, ўзгаришларни мониторинг ва таҳлил қилиб бориш ҳамда Марказий банк пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқишда иқтисодиётдаги ўзгариш ва кутилмаларни инобатга олинишини таъминлаш ҳисобланади.
Сўровнома шакли қатор хорижий ҳамда МДҲ давлатлари марказий банклари тажрибасини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган бўлиб, жами 27 та саволни ўз ичига қамраб олган.
Сўровнома қуйидаги 5 та бўлимдан иборат:
-
умумий иқтисодий ҳолат ва ишлаб чиқариш;
-
корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати;
-
маҳсулотлар (ишлар, товар ва хизматлар) таннархининг шаклланиши;
-
корхоналарнинг инвестицион фаолияти;
-
корхоналарнинг яқин истиқболдаги кутилмалари.
Мазкур сўров ҳар чорак якуни бўйича Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари томонидан сўровнома шаклларини бевосита корхона ва ташкилотларга тарқатиш орқали ўтказиб борилади.
Сўров натижалари юзасидан батафсил маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.