Эртага, 2020 йилнинг 12 февраль куни соат 17-00да Олмазор туманида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ташкил этилади.
Очиқ мулоқотда вазирлик ва идораларнинг Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари қатнашиши кўзда тутилган.
Шу боис мазкур тадбирда фаолиятга доир масалалар билан иштирок этиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли жавоб ва зарурий маслаҳатлар олиш имконияти мавжуд.
Очиқ мулоқот Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг (Кичик халқа йўли, 17) мажлислар залида бўлиб ўтади.