Жорий йилнинг 13 февраль куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида муомала даври 9 ой бўлган 1 млн. сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 200 млрд. сўмлик 200 минг дона Марказий банк облигацияларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.
Аукционда иштирок этиш учун 12 та тижорат банкидан жами 402,8 млрд. сўмлик пул маблағлари келиб тушди. Шундан, 336 700 дона облигацияни сотиб олиш учун 336,9 млрд. сўм ҳажмидаги рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.
Аукцион давомида 200 000 дона қимматли қоғозлар 200,2 млрд. сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).
Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 200,0 млрд. сўмниташкил этади.
Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 15,85 фоизни, минимал даромадлилик даражаси - 15,40 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 16,00 фоизни ташкил этди.