Жорий йилнинг 14 февраль куни Марказий банкда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун талаблари доирасида тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш, банк хизматларини рақамлаштириш ва айрим банк хизматларини банк агентлик тармоқлари орқали амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро молия корпорацияси халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, Марказий банкнинг ушбу соҳага оид қонуности норматив-ҳуқуқий хужжатларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.