Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк назорати қўмитасининг 2023 йил август ойидаги йиғилишларида қирққа яқин масала муҳокама қилинди

Янгиланган сана:  31 Авг 2023, 15:14
31 Авг 2023

Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг август ойидаги йиғилишларида асосий эътибор кредит ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга амал қилиниши, тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ҳамда тўлов ташкилотлари уставларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда пруденциал меъёрларга риоя қилиниши, шунингдек уларда ўтказилган текширув натижаларида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилди.

Хусусан, ҳисобот ойида Қўмитанинг 7 та йиғилиши ўтказилди ва уларда жами 38 та масала муҳокама этилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рухсат бериш тартиботи йўналишида 22 та, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, нобанк кредит ташкилотларига лицензия бериш ва ҳисоб рўйхатидан ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш бўйича муҳокамаларда 16 та масала кўрилди. Хусусан, кредит ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этилиши, Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижаларига доир масалалар таҳлил қилинди.

Натижада 1 та микромолия ташкилотини реестрдан чиқариш масала кўрилди ва 9 та тижорат банки фаолиятида қоидабузарликлар аниқланганлиги оқибатида чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, Марказий банк томонидан назорат тадбирлари натижаларига кўра тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузганлиги учун “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга асосан жарима санкцияси қўлланилди.

Шу билан бирга, бошқа тўлов ташкилотлари ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар, шу каби қоидабузарликларга йўл қўйилган тақдирда, Марказий банк томонидан уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

USD = 12664.23
-11.65
EUR = 13759.69
+34.25
RUB = 136.46
-0.51
GBP = 16058.24
+52.41
JPY = 83.40
-0.06
CHF = 14015.31
+19.64
CNY = 1751.04
-1.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X