Марказий банкда Хитойнинг энг йирик банки ва дунёнинг йирик ўнта банкларидан бири бўлган Хитой банки (Bank of China) раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Хитой банки раҳбарияти томонидан Ўзбекистоннинг банк тизими имкониятлари ва унга кириш бўйича қонунчилик хужжатларини ўрганишга қизиқиш билдирилди. Ўз навбатида, ушбу юзасидан меҳмонларни қизиқтирган саволларга Марказий банк раҳбарияти томонидан батафсил маълумот ва тегишли тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, томонлар мамлакат молия бозорини ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида фикр алмашдилар.
Хитой банки раҳбарияти билан учрашув
Янгиланган сана:
11 Сен 2023, 17:56